АҚШ Федерал Қидирув Бюроси ходимлари собиқ раҳбарлари Жеймс Комини қўллаб-қувватлашнинг ўзига хос йўлини топишди.

Ташкилотнинг бир неча ходими улар учун уюштирилган оила кунида #Comeyismyhomey ҳэштеги туширилган футболкада келишган. Бу «Коми, сен менинг биродаримсан», деган маънони билдиради. АҚШнинг энг обрўли ташкилоти ходимлари шу йўл билан собиқ раҳбарларини қўллаб-қувватлашди.

Твиттерда бу ҳэштег оммалашиб кетди, кўпчилик Коми ҳақида илиқ фикрларини билдирмоқда. Ижтимоий тармоқда тарқалган расмларда кўринадики, МҚБнинг 12 нафар ходими шу кийимни кийишган. Кийимларда ҳам Комидан иқтибос ва уни қўллайдиган сўзлар ёзилган.

FBI'нинг аёл ходимларидан бири Комининг машҳур «Биз инсонларга яхшилик қилиш учун танланганмиз», деган ёзувини ўз кийимига тушириб олган.

АҚШнинг бошқа ҳудудларида ҳам аллақачон юқоридаги ҳэштегда ёзилган сўзлар битилган футболкалар тарқалди ва кўпчилик Комининг бекорга кетганини таъкидламоқда. http://Amazon.com сайтида бундай футболкаларни 20 доллардан сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Трамп Комини май ойида ўз вазифасидан озод қилганди. Коми Трампнинг Россия билан алоқаларини текшираётган эди ва кўпчиликнинг фикрича, айнан мана шу унинг истеъфосига сабаб бўлган.