Энди соҳил бўйида нафақат анъанавий қоғоз китобларни мутолаа қилиш, балки  Beach Shade билан бирга ҳатто ёрқин қуёш нурлари остида планшет ва смартфонларнинг тўлиқ функционалидан фойдаланиш ҳам мумкин. Қулай қурилма носозликлар ва ноқулай позалар муаммосини ҳал қилади. 24Gadjet шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди

Beach Shade тузилиш жиҳатидан соябон, ёстиқ ва универсал ушлагичнинг гибридига ўхшайди. Ушлагичнинг 20 дан 180  даражагача созланувчи бурчаги қурилма ҳолатини осон бошқариш имконини беради. 

Beach Shade'дан нафақат соҳилга биргина сочиқ билан келувчи кўча сайёҳлари, балки шезлонгсеварлар ҳам фойдаланиши мумкин.