Тирноқлар организмдаги касалликларга ишора қилади

Lifestyle 04 Июль 2017 24301

Тирноқлар инсоннинг жисмоний саломатлигига доир баъзи муаммоларга ишора қилиши мумкин. Тирноқлар орқали соғлиғингиз ҳақида билмоқчи бўлсангиз, уларнинг табиий ранги ва шаклига эътибор қаратиш лозим. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида маълум қилди. 

Сарғиш тирноқлар инсон соғлиғида муаммолар борлигидан далолат беради. Бундай тирноқлар ўпка ва жигар касалликлари, шунингдек қандли диабетга ишора қилади. Псевдомонад онихия - Pseudomonas aeruginosa бактерияси натижасида юзага келадиган камёб касаллик бўлиб, сув ёки тупроқда яшайди. Агар бактерия тирноқ атрофига ўрнашган бўлса, тирноқ ўсгач, у яшил-кўкиш пигмент ҳосил қилади. 

Агар тирноқларда қора чизиқлар бўлса, булар одатда меланома, терининг хавфли ўсимтасига шубҳа уйғотади. Тирноқлардаги оқ доғлар организмга витамин ва микроэлементлар етишмовчилиги натижасидир. 

Тирноқ пластинаси тузилишининг ўзгаришига қараб ҳам баъзи белгиларни илғаш мумкин. Тирноқлардаги майда чуқурчалар тирноқ псориази каби тери касалликларининг юзага келиши эҳтимолидан дарак беради. 

Кўпроқ янгиликлар