Ўзбекистон пенчак силак спорти тарихида илк бор профессионал Микс Силат бўйича халкаро турнир ўтказилади.

«Оламспорт» хабарига кўра, ушбу турнирга Ҳолливуд юлдузи Жан Клод ван Дамм, аралаш қоидалар спорти вакиллари Федор Емельяненко, Жефф Монсон ва бошқа жаҳон юлдузлари ташриф буюради.

Ушбу International Sport Shou кечаси 9 сентябрь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.