Ўзбекистон кубоги. «Динамо» меҳмондаги ғалаба эвазига ярим финалга чиқди

Спорт 04 Июль 2017 7060

Бугун Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. Улардан бири дастлабки учрашув бўлса, бири дастлабки ярим финалчини аниқлаб берган жавоб учрашуви бўлди.

Ўз уйида кечган учрашувда мағлубиятга учраб, имкониятларини пасайтириб юборган «Динамо» Муборакда хатосини тўғирлай олди ва «Машъал» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, меҳмонда киритилган голлар эвазига ярим финал иштирокчисига айланди.

Чорак финалнинг бошқа бир учрашувида «Локомотив» «Бухоро» меҳмони бўлди ва учрашувда ҳисоб очилмай қолди. Ярим финал иштирокчиси Тошкентдаги учрашувда аниқланади.

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал

Жавоб учрашуви

«Машъал» - «Динамо» 1:2 (0:1)

Голлар: Асилжон Бегимқулов (53) — Амиржон Сафаров (39), Сардор Сулаймонов (60, пенальти).

«Машъал»:  Жавоҳир Илёсов, Искандар Шойқулов (Аббос Шодмонов, 46), Марадона Сафаров, Шаҳзод Шайманов, Игорь Тиманюк, Асилжон Бегимқулов, Аваз Агалиев, Зафар Тўраев (Кенжа Тўраев, 71). Владислав Павленко, Абдуллоҳ Олимов (Мирзакамол Камолов, 82), Зоҳир Қўзибоев.

«Динамо»: Темур Жўраев, Миркомил Локаев, Ҳакимжон Аламхонов ( Сардор Сулаймонов, 55), Фирдавс Абдусаломов, Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Раду Рогак, Шоҳруҳ Холматов, Ориф Мамажонов, Амиржон Сафаров, Саиджамол Давлатжонов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 55).
Дастлабки учрашув — 1:0.

Дастлабки учрашув

«Бухоро» – «Локомотив» 0:0

«Бухоро»: Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Ивор Вейцер (Ислом Холиқов, 83), Нозим Умуров (Баҳриддин Ваҳобов, 68), Санъат Шихов, Шоҳруҳ Гадоев, Зоҳир Пиримов (Алишер Шоғуломов, 76), Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Миржалол Жумаев, Иван Нагаев.

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев (Саламат Қутибоев, 74), Садриддин Абдуллаев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе, Мурод Бобожонов (Азизбек Омонов, 66), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Шерзод Файзиев, Муҳаммад Коне.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар