Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон 04 Июль 2017 6916

2017 йил 1 июлда Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-полковник Қобул Бердиев Тошкентда Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Владимир Зарудницкий бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва Россия делегациялари Марказий Осиёдаги жорий вазият ва хавфсизликдаги муаммолар бўйича фикрлар алмашишди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мудофаа вазирлиги.   

Томонлар, шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Россия вакиллари ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқлашган. 

Икки томон 2017 йил охиригача минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича штаб музокаралари ва Фориш полигонида қўшма тактик машғулотларни ўтказишга келишиб олди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар