«Ўзбекнефтгаз» 12 минг ходимни ишдан бўшатади

Ўзбекистон 04 Июль 2017 48806
Фото: «Ung.uz»

«Ўзбекнефтгаз» Миллий ҳолдинг компанияси тизимида 12 минг ходим қисқартирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь кунги нефть ва газ саноатининг бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги 3107-сонли қарорида назарда тутилган. Қарор матни президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган.

Давлат раҳбари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ишдан бўшатиладиган ходимлар янги ишга жойлашишида кўмаклашиш вазифасини топширган.

Қарорга кўра, «Ўзбекнефтегаз» МХК, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзнефтмаҳсулот» АК ва «Ўзнефтгазмаш» АКнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилди. Эндиликда бу тузилмалар акциядорлик жамиятларига айлантирилади. Қатор ташкилотлар қайта ташкил этилади ёки «Ўзбекнефтгаз» ва унинг акциядорлик жамияти таркибидан алоҳида ташкилот сифатида чиқарилади.

«Ўзбекнефтгаз» таркибида «Ўзбекнефтгаз» ва унинг акциядорлик жамиятлари таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан маҳсулотларини экспорт қилишга ихтисослашган «Нефтгазэкспорт» МЧЖ тузилади.

«Ўзтрансгаз» минтақалараро унитар корхоналарининг 6та базаси қошида 14та газ таъминотининг ҳудудий филиаллари, «Ўзнефтмаҳсулот»нинг 23та унитар корхоналари базаси қошида эса нефть маҳсулотларининг реализациясини амалга оширувчи МЧЖ шаклидаги 15та минтақавий ташкилот ташкил этилади. Шу билан бирга туман ва шаҳар газ таъминоти филиалларининг туманлараро газ таъминоти участкалари, шунингдек, нефть маҳсулотларини сақлаш ва реализация қиладиган паст рентабелли объектлар сони оптималлаштирилади.

«Ўзбекнефтгаз»га нефть ва газ саноати структурасини чуқур ўзгартириш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, шунингдек, аҳолининг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган иқтисодий эҳтиёжини қондиришдан каби вазифалар қўйилган.

«Ўзтрансгаз» АЖга транспорт магистрал газ қувурлари ва газ тақсимлаш тармоқларини такомиллаштириш, сотилган газ ҳисобини юритиш, даромаднинг тўлиқ тушишини йўлга қўйиш, газнинг йўқотилиши, асоссиз ва норационал сарфланишига барҳам бериш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ва газ ўғирлаш ҳолатларига барҳам бериш бўйича чораларни қўллаш йўли билан мамлакат истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш юзасидан вазифалар юклатилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар