Жиззах вилояти ҳокими ёшларнинг турли таклифларини қўллаб-қувватлади

Жамият 04 Июль 2017 3039

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан Жиззах вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Шундай учрашувлардан навбатдагиси жорий йилнинг 4 июль куни Бахмал туманида бўлиб ўтди.

Учрашувда Жиззах вилоят ҳокими Улуғбек Юлдошевич Узақов, Бахмал туман ҳокими Баҳриддин Ўролович Сафаров, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши раиси Ориф Жумабоевич Шукуров ҳамда вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, бошланғич ташкилот етакчилари ва фаол ёшлар иштирок этишди.

Учрашувни О.Шукуров кириш сўзи билан очиб, учрашув мақсади тўғрисида тўхталиб, сўз навбатини Жиззах вилоят ҳокимига берди. У.Узақов ўз сўзида 2017 йил 30 июнда Тошкент шаҳридаги “Симпозимлар” саройида бўлиб ўтган “Камолот” ЁИҲнинг навбатдаги IV Қурултойида Президент томонидан сўзланган нутқнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳамда туманда йўл қўйилган бир қатор хато ва камчиликлар, ўзгаришлар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Учрашув давомида бошланғич ташкилот етакчилари ва фаол ёшлар томонидан муаммо ва таклифлари атрофлича қизғин муҳокама этилди.

Бахмал маиший хизмат касб-ҳунар коллежи бошланғич ташкилот етакчиси Жуманова Дилбар томонидан туман марказида аҳоли ва ёшларнинг маданий дам олишлари учун “Маданият ва истироҳат боғи” барпо этилиши ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди.

Бахмал хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Мухторов Ҳусниддиннинг “Қоғоз қоп ва ёғоч яшик ясаш ишлаб чиқариш” бизнес режаси учун Халқ банки Бахмал филиалидан 15 млн. сўм кредит маблағи ажратиш тўғрисидаги ва шу каби 10 дан ортиқ таклифлар ижроси юзасидан тегишли масъул раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

Учрашув якунида ушбу муаммолар ва таклифлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар