Ўтган 2016 йилда 8та бензинли двигателда йўловчи мультикоптерини намойиш қилган  Алекс Борг навбатдаги ишланмасини тақдим этди. Эндиликда, дрон 76та электр  роторлардан фойдаланади. Техника аввалгисидан экологияга зарарсизроқ бўлган, аммо AmazingDIYProjects ходимининг лойиҳа учун харажати унинг фойдали экани борасида шубҳа уйғотмоқда. Бу ҳақда Newatlas.com хабар қилган.

274 кВ энергиядан фойдаланувчи ҳар бир двигателга ротор ўрнатилган. Улар қурилманинг 4та қанотига бир хил тақсимлаб чиқилган. Соннинг кўплиги сабабли, дрон учаётганида шовқинли ёқимсиз товуш эшитилади. Фойдаланувчилар унинг товушини йирик чивинлар тўдасига ўхшатишган. Моделга ўрнатилган 80 Multistar 4S 5.2 Ah LiPo аккумулятор 12 дақиқалик парвозни таъминлай олади, холос. 

Коптернинг таннархи ҳам анча қиммат. У 10 минг доллардан ошади.