Янги Audi A8 оптикаси оригинал бўлади

Технология 05 Июль 2017 10266
Фото: motor1.com

Германиянинг Audi автомобилсозлик компанияси янги авлод A8 седанининг навбатдаги тизерини намойиш этди. Суратда моделнинг узун намунаси акс этган. Бунда, унинг ёритқич чироқларининг айрим жиҳатлари эътиборни тортади. Шунга кўра, айтиш мумкинки, янги машина ҳозирда ишлаб чиқарилаётган «Ауди»ларнинг ҳеч бирига ўхшамайди. 

Хусусан, 4 эшикли автомобиль оригинал дизайнли диод чироқларга эга бўлади. У битта ётиқ ва учта тик диодлар тўпламидан иборат бўлади. Бундан ташқари, суратда орқа чироқлар қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин. 

Янги Audi A8 тизери

A8 тақдимоти 11 июль куни бўлиб ўтади. Аввалги тизерларда седаннинг айрим қизиқарли жиҳатларига эътибор қаратилган эди. Оёқларни уқалаш ва мустақил автотураргоҳга жойлашиш тизими шулар жумласидан, деб ёзади motor1.com сайти.

Янги Audi A8 тизеридаги орқа чироқлар кўриниши

Audi компанияси, янги автомобиль учун автопилот ҳақида ҳам сўз юритган. Седан мустақил равишда тезлашади, секинлашиб тўхтайди ҳамда соатига 60 км тезликда манёвр қила олади. Бунда қўлни доимий равишда рулда ушлаб туриш талаб этилмайди. 

Модель янги подвеска, турли моторлар тўплами ва mild hybrid (MHEV) гибрид тизими билан жиҳозланади. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар