Россия Давлат думаси халқаро ишлар бўйича қўмита раиси Леонид Слуцкий Қирғизистон ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олиш масаласига қаратилган пленар мажлисда ушбу республикани қўллаб-қувватлашга чақирди. Йиғилишда ушбу давлат ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олишни сўраб депутатларнинг Россия президентига мурожаати муҳокама қилинди. 

Унинг сўзларига кўра, бу давлат собиқ совет давлати ҳудудида рус тилини ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш борасида намуна бўла олади. 

«У ерда рус мактаблари, марказлари ёпилиш ўрнига очилаяпти. Бугунги Қирғизистон рус тили расмий мақомга эга давлат ҳисобланади. Қирғизистонлик ҳайдовчилар Россия ҳудудида ЙТҲлар содир этмайди. Мен сўзларимга жавоб бераман, чунки биз Қирғизистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини яхшилаб ўргандик. Шу боис уларнинг профессионал тайёргарлиги ва рус тилини яхши билишларини ҳимоя қиламиз», — деган Слуцкий.

Унинг фикрича, рус тилини жиддий илгари сураётган, уни ўрта мактабларда ўрганишни қайта тиклаган ва олий таълим тизимини ўзгартирмаган мамлакат шу тарзда қўллаб-қувватлашга лойиқ.