Франция бош вазири Эдуар Филипп депутатлар билан учрашувда хато гапириб, ўзини мамлакат президенти деб юборди. 

BFMTV француз телеканалининг маълум қилишича, 5 июлда депутатлар ҳукумат аъзолари билан учрашувга таклиф этилганлар.

Биринчилардан бўлиб ижрочи ҳокимият ҳал қилишга киришган вазифаларнинг мураккаблигига эътибор қаратган депутат сўз олган.

"Сизнинг хавотирингизча мен прези... Кечирасиз, бош вазир", деб айтган Филипп ва сўзини давом эттириб кетган

4 июлда Франция парламенти бош вазир Эдуар Филипп бошчилигидаги янги ҳукуматга ишонч билдирганди.