Хитойда панда кўринишидаги қуёш электростанцияси қурилди

Жаҳон 05 Июль 2017 6392
Фото: UNITED NATIONS DEVELOPMENT PROGRAM

Хитойда панда кўринишидаги қуёш электростанцияси қурилди. Унинг яратувчилари ғоясига кўра, бундай электростанциялардан бутун дунё бўйлаб кўплаб барпо этилади.

Электростанция Хитой шимолидаги Шаньси вилоятида жойлашган, унинг қуввати 50 МВт ни ташкил қилади. Тахмин қилинишича, Panda Green Energy лойиҳаси якунланганда, унинг қуввати 2 маротаба ошади.

Panda Green Energy бош директорининг айтишича, электростанция ташқи кўринишининг ноодатийлиги ёш хитойликларни илҳомлантириши ва уларни қуёш энергиясини ишлатиш масалаларига қизиқтириши ҳамда сайёҳларни жалб қилиши мумкин. Электростанциядаги асосан мактаб ўқувчиларига мўлжалланган ёшлар фаоллиги маркази қуёш энергиясининг устунликлари ҳақида батафсил маълумот беради.

Лойиҳа БМТнинг тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Компания панда кўринишидаги электростанцияларни Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам барпо этмоқчи. Бундан ташқари, у маҳаллий фаунанинг бошқа вакиллари – коала ва каркидондан илҳомланиб, улар кўринишидаги бошқа лойиҳаларни ҳам ишлаб чиқди. 

Кўпроқ янгиликлар