Хабарингиз бор, Kun.uz таҳририяти вилоятлар бўйлаб ижодий сафарларда бўлиб қайтмоқда. Бу сафар йўналишни бироз ўзгартирган ҳолда азим пойтахтимизнинг Яккасарой туманига ташриф режалаштирилган. Туман ҳокими Сарвар Махаметов билан ўтказилиши мўлжалланган учрашувда аҳолини кўпроқ қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва долзарб муаммоларга эътибор қаратиш кўзда тутилган. 

Туман аҳолиси раҳбариятга савол, таклиф ёки шикоятларини сайт орқали йўллаши мумкин бўлади. Тилга олинмаган савол, таклиф ва шикоятлар туман ҳокимининг қўлига топширилади.

Савол, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш вақти чегараланган.

Мурожатларни ушбу ҳавола орқали ёки info@kun.uz электрон манзилига юбориш мумкин!