«Мерседесе»дагилар янгиланган S класс автомобилларини заводдан ўзи юриб чиқиб кетишга ўргата олишди. Компания эълон қилган видеода йўловчи ўриндиғига топ-менежер минган седан Зиндельфингендаги заводни тарк этаётгани тасвирланган.

Роликдан кўринишича, тўрт эшикли седан тўлиқ мустақил манёвр қилади, тезланиш олиб, турли тўсиқларни сезиб, ўзи тўхтайди. Фирма хабарига кўра, автомобиль ана шундай режимда янги машинани кўздан кечириш ҳудудидан бошлаб, йиғиш биносидан нарироқдаги юклаш майдончасигача жами бўлиб 1,5 километр йўл босган. 

Бу ҳолатда автомобиль ичида Mercedes-Benz бошқарувчи аъзоси Маркус Шафер бўлган.

Автомобиль мустақил равишда ҳаракат қилиши учун махсус ускуналар билан жиҳозланган, бироқ “Мерседес”дагилар бунинг тафсилотларини ошкор қилишмаяпти.

Янгиланган S класс автомобиллари 2017 йил апрелида дебют қилган эди. Бу синфдаги автомобилларнинг байроқдор модели косметик ўзгаришларга дучор бўлган, шунингдек, шосседа ҳаракатланиш ва тураргоҳга жойлашиш учун автопилот билан таъминланган. Бундан ташқари, унинг жиҳозланиш рўйхати кенгайиб, моторлар хилма-хиллиги ҳам ошди.