«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятига ўз талабини билдирди. У «Манчестер Юнайтед» трансфер бозорида жуда секин ҳаракат қилаётганидан норози бўлмоқда.

The Mirror хабарига кўра, португалиялик мураббий 6 июлга қадар клуб «Реал»дан Альваро Моратани сотиб олишини истамоқда.

Бу футболчининг трансфери борасида клублар келиша олишмаяпти. «Реал» 23 ёшли ҳужумчи учун 90 миллион евро олишни истайди, «Манчестер Юнайтед» эса бунча тўлай олмаслигини билдирмоқда.

Бундан аввалроқ мадридликлар манчестерликларнинг 80 миллион евролик таклифини рад этгани ҳақида хабар берилганди.