2014 йилнинг ёзида интернетда машҳурлашган ҳаваскор қўшиқчи Умиджон Шерматов қайтмоқда. Ўшанда унинг «Айрилдикку бизлар» номли «қўшиғи» халқ орасида «Нега?» номида танилганди.

Айни вақтда Mover.uz сайтида унинг иштирокида янги видеоролик жойлаштирилган. Унда қўшиқ куйлашни машқ қилаётган Умиджон Шерматовни кўриш мумкин.

Биринчи чиқиши орқали кулги остида қолган бу йигитнинг тайёргарлигини, чиранишларини кўриб ҳозирдан айтиш мумкинки, унинг иккинчи уриниши муваффақиятли чиқиши эҳтимоли йўқ. Шундай экан, Нега?