«ПСЖ»га ўтиш арафасида бўлган Пепе кутилмаганда бошқа жамоа билан шартнома имзолади

Спорт 05 Июль 2017 13549

«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Пепе фаолиятини Туркияда давом эттиради. «Бешиктош» клубининг расмий твиттери 34 ёшли португалиялик футболчи клуб футболкасини кийган ҳолда Истанбулда шартномага имзо чекаётгани тасвирланган суратни жойлаштирди.

Футболчи ва Мадрид клуби шартномаси шу йил ёзига қадар эди ва у эркин агент сифатида жамоани тарк этди.

Аввалига Пепе «ПСЖ»га ўтиши кутилганди, аммо томонлар келишувга эриша олмаган (Париж жамоаси бир йиллик шартнома таклиф қилган, футболчи кўпроқ муддатли шартнома сўраган) ва трансфер амалга ошмаганди.

Пепе «Реал»да 2007 йилдан буён тўп суриб келади ва жамоа учун 334 ўйин ўтказган. У мадридликлар жамоаси билан 10 мавсумда  13 соврин қўлга киритган.

Кўпроқ янгиликлар