«МЮ»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон таниқли футбол агенти, жамоа футболчиси Поль Погба манфаатларини ҳам ҳимоя қилувчи Мино Райолани қаттиқ танқид қилди. 

«Нега 2012 йилда Погбанинг иқтидорини ҳеч ким пайқамади дейсизми? Поль Погбани, унинг истеъдодини яхши билардик. Биз унга яхши таклиф бергандик. Лекин унинг агенти Райола. У бир қоп ахлат», – дея Фергюсоннинг сўзларини келтирган The Independent. 

Бу шотландиялик мураббий Райолани илк бор танқид қилиши эмас. У ўз автобиографиясида дунёда икки агентдан нафратланиши, улардан бири Мино Райола эканини айтганди.

2012 йилда «МЮ» Погбани «Ювентус»га арзимас нархга, 450 минг фунтга бериб юборганди, ўтган йил ёзида туринликлар клубидан у рекорд даражадаги нархга - 89 млн фунт эвазига (105 млн евро) қайтариб олинди.