Руни ҳафта охиригача янги жамоага ўтади

Спорт 05 Июль 2017 7755

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни тез орада «Эвертон» футболчисига айланади. Бу ҳақда The Sun хабар тарқатди.

31 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед» билан Америка турнесига йўл олмаган. У ҳафта охирига қадар собиқ жамоаси «Эвертон» сафига бориб қўшилади.

Хабар қилинишича, «Эвертон» уни эркин агент мақомида қабул қилади, лекин унинг ҳафталик маоши миқдори 250 минг фунт стерлингни ташкил этади.

Руни «Эвертон»нинг ёшлар жамоасида 1995 йилдан бошлаб тўп сурган, 2002-2004 йилларда асосий жамоада ўйнаган. Шундан сўнг «Манчестер Юнайтед»га ўтган футболчи 12 мавсумда 253 гол урган. Унинг «қизил иблислар» билан шартномаси 2018 йил охиригача тузилганди.

Кўпроқ янгиликлар