Shirin gaz servis - аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда келажак сари қадам

Жамият 05 Июль 2017 15317

Жимжимадор сўзлардан қочиб, шуни айтиш мумкинки, бугунги кун тадбиркоридан жамиятнинг умиди катта. Хусусий сектор вакилларининг ишбилармонлик ва янги ғоялар билан аҳоли фаровонлигини ошириш учун бел боғлайдиган даврда яшамоқдамиз. 

Маълумки, аҳоли ва юридик шахсларни суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Андижон вилояти, Асака туманидаги “Ахтачи” саноат ҳудудида иш бошлаган Shirin gaz servis жамияти айнан ана шундай эзгу мақсадларни ўз олдига қўйган корхоналардан биридир. Жамият ўтган йилнинг декабрь ойида аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш ишлари бўйича ГТС (газ тўлдириш станцияси)га махсус лицензияга эга бўлди ва шу йилнинг февраль ойида иш бошлади. 

Энди газ тўлдириш станциясининг қандай фаолиятни амалга оширишига тўхталиб ўтсак. Маскан иш бошлаши билан АСГТШ (автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси) ҳамда давлат корхоналари билан суюлтирилган газни сақлаш ва таъминлаш бўйича шартномаларга асосан сифатли хизмат кўрсатишга киришди. Май ойидан эса “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси билан тузилган шартномага асосан Андижон вилояти аҳолисини суюлтирилган газ билан таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Shirin gaz servis раҳбарлари Зафархўжа Раҳимов ва Муқаддас Раҳимовалар билан станциядаги ҳозирги замон талаби даражасида ташкил қилинган иш жараёни билан танишдик. Дарҳақиқат, маскан фаолияти замонавий технологик қурилмаларда, техника хавфсизлиги юқори ҳимояланган ҳолда олиб борилади. Темир йўл орқали вагонларда келтирилган суюлтирилган газ мазкур станция орқали автогазоцистерналар ёрдамида вилоятнинг Шаҳрихон, Қўрғонтепа ва Избоскан газ тўлдириш шохобчаларига етказилиб, маиший газ баллонларига тўлдириб берилади.

 

- Газ тўлдириш станциямизда 550 метр куб суюлтирилган газни сақлаш иншоотлари мавжуд бўлиб, 4 та сўнги технологик русумдаги колонка газ баллонларини суюлтирилган газ билан тўлдириш имкониятига эга, - дейди жамият раҳбари Зафархўжа Раҳимов. – Суюлтирилган газ билан тўлдириш жараёни автоматлашган тизим орқали назорат қилинган ҳолда олиб борилиб, ҳар бир маълумотнинг тўғридан-тўғри компьютер марказига келиб тушиши станциядаги ҳар бир ҳаракат ва аниқ ҳисоб-китобларни маълумотлар базаси орқали кузатиб бориш имконини бермоқда.

Зафархўжа Раҳимов мазкур соҳада 22 йиллик иш тажрибасига эга бўлиб, Қўқон нефть ўқув юртини, сўнг Тошкент техника университетини тамомлаб, нефть ва газ мутахассиси мақомига эга бўлган. Кўп йиллик фаолият давомида эришилган тажриба мутахассисда аҳолини ҳозирги кунда энг зарур ва арзон ёқилғи бўлган суюлтирилган газ билан таъминлашнинг истиқболли тизимини жорий этиш бўйича янги инновацион лойиҳалар яратишига замин яратибди. 

“Газ тўлдириш станциямизда мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, аҳолига замон талабига мос сифатли хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўймоқчимиз. Бизга истеъмолчилар бўлган аҳолининг газ баллонларини тўлдириш вазифаси юкланса, аҳоли компьютер тизими орқали ўзларида мавжуд газ баллонларини суюлтирилган газ билан тўлдиришни ҳеч қандай оворагарчиликларсиз иш жойида ёки йўлда кетаётиб онлайн буюртма орқали амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Жамиятимизда мавжуд сервис хизмати вакиллари хонадонга бориб, газ баллонларини сифатли тарзда тўлдириб беради. Газ баллонларини онлайн техник назорати эса алоҳида мавзу. Яратилган автоматик компьютер тизими орқали хонадонда босим остида ишлаб турган пропан идишини онлайн режимида назорат килишимиз мумкин бўлади. Бу эса хавфни (босим кўтарилиши ва газни сизиб чиқиши) каби нохуш ҳолатлар рўй берганида тизим орқали газни автоматик тарзда ўчириш имконини беради. Замон шиддат билан ривожланаётган бир пайтда мана шундай янгиликларни амалда тадбиқ қилиш вақти келгани учун ушбу лойиҳани ишлаб чиқдик”, - дейди жамият раҳбари.

Дарҳақиқат, ҳар бир соҳада янгиликка интилиш, сервис хизматларини ахборот-коммуникация қулайликларидан фойдаланиб, онлайн тарзда олиб бориш бугунги кун талаби. Корхонада айни пайтда 20 нафар киши иш жойи билан таъминланган. Юқоридаги лойиҳалар тез кунлар ичида амалга ошириладиган бўлса масканда яна 100 нафардан зиёд аҳоли доимий иш жойига эга бўлади.

Юртимизда янгиликка интилувчан, келажак сари дадил қадам ташлаётган корхоналар кўпайишини жуда истар эдик. 

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
 

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар