Тереза Мэйнинг Буюк Британиядаги обрўси аниқланди

Жаҳон 05 Июль 2017 4467
Фото: Reuters

Буюк Британия Conservative Home ташкилоти мамлакат бош вазири Тереза Мэйнинг обрўсини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказди. У консерваторлар партиясидан сайланган бош вазирлар орасида иккинчи энг обрўсиз вазир деб топилди. Бу ҳақда Independent нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, унинг рейтинги икки ҳафта аввалги +89дан -26га пасайиб кетган. 

Шунингдек, ушбу сўровда энг машҳур вазирлар ҳам аниқлаб олинган. Унга кўра, Brexit масалалари бўйича котиб Дэвид Дэвис (+78) ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Майкл Гов (+57) фуқаролар ишончига сазовор бўлган. Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон парламент вазирлари рейтингида 12-бўлди. 

Кўпроқ янгиликлар