Ўзбекистон Кубоги. «Локомотив» чорак финалнинг дастлабки учрашувида «Бухоро»ни енга олмади

Спорт 05 Июль 2017 4656
Фото: Локомотив клуби матбуот хизмати

4 июль куни Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финали доирасида икки баҳс бўлиб ўтди.

Аввалига Муборакда Самарқанднинг «Динамо» клуби «Машъал» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди (биринчи учрашувда самарқандликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришганди).

Учрашувда меҳмонлар ҳужумчиси Амиржон Сафаров ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Асилжон Бегимқулов мувозанатни тиклади. Кўп ўтмасдан Сардор Сулаймонов пенальтидан киритган голи эвазига «Динамо» ғалабага эришди.

Шунингдек Бухорода маҳаллий «Бухоро» ва Тошкентнинг «Локомотив» жамоалари мазкур босқичдаги биринчи учрашувни ўтказишди.

Бу учрашувда ҳисоб очилмади ва барчаси Тошкентда кечадиган жавоб учрашувида ҳал бўладиган бўлди.

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал
Дастлабки учрашув, 4 июль (сешанба)
«Бухоро» – «Локомотив» – 0:0. 9631 томошабин.
«Бухоро»: Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Ивор Вейцер (Ислом Холиқов, 84), Нозим Умуров (Баҳриддин Ваҳобов, 70), Санъат Шихов, Шохрух Гадоев, Зоҳир Пиримов (Алишер Шоғуломов, 77), Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Миржалол Жумаев, Иван Нагаев.
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев (Саламат Қутибоев, 75), Садриддин Абдуллаев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе, Мурод Бобожонов (Азизбек Омонов, 65), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Шерзод Файзиев, Муҳаммад Коне. 
Огоҳлантиришлар: И. Вайцер (71), Ш. Гадоев (90) – М. Коне (63).

Жавоб учрашуви, 4 июль (сешанба)
«Машъал»  – «Динамо» – 1:2. 1423 томошабин.
Голлар: А. Бегимқулов (54) – А. Сафаров (39), С. Сулаймонов (62, пенальти).
«Машъал»: Жавоҳир Илёсов, Искандар Шойқулов (Шодмонов Аббос, 46), Сафаров Марадона, Шахзод Шайманов, Игорь Тиманюк, Асилжон Бегимқулов, Аваз Агалиев, Зафар Тўраев (Тўреав Кенжа, 70). Владислав Павленко, Абдуллоҳ Олимов (Мирзакамол Камолов, 83), Зоҳир Қўзибоев.
«Динамо»: Жўраев Темур, Локаев Миркомил, Аламхонов Ҳакимжон (Сулаймонов Сардор, 55) Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Азимов Жасур, Рогак Раду, Шохрухбек Холматов,  Мамажонов Орифжон, Амиржон Сафаров, Давлатжонов Саиджамол (Қахрамонов Жавоҳир, 55).
Огоҳлантиришлар: И. Шойкулов (32), А. Агалиев (90+2), Б. Носиров (барчаси – «Машъал», 90+2).
Дастлабки учрашув – 1:0.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар