Халқаро Пресс-клубда мустақил Ўзбекистон Республикаси тарихида илк маротаба Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг жонли мулоқоти бошланди. Ташқи ишлар маҳкамасининг раҳбари фуқароларни ва ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб бермоқда. 

Унда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 47 хорижий мамлакатдаги элчихоналари раҳбарлари ҳам онлайн видеоконференция воситасида иштирок этмоқда.