Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди. Банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси сайтида маълум қилинишича, бу лавозимда эндиликда Хидеки Мори фаолият юритади.

Шу вақтгача Ян-Петер Олтерс Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётганди.

Мори 1993 йилдан буён Жаҳон банки тизимида бўлиб, банкнинг турли қитъалардаги ваколатхоналарда ишлаган.