21 июлдан совуқ сув тарифи ошади

Ўзбекистон 06 Июль 2017 35628

«Сувсоз» корхонаси томонидан Тошкент шаҳрида 21 июлдан совуқ сув таъминоти хизмати учун янгиланган тарифлар жорий этилади. Тошкент шаҳри ҳокимияти 4 июль куни янги нархларни тасдиқлаган. Тарифларнинг қимматлашуви электр энергия ва бошқа ресурслар нархининг қимматлашуви билан боғлиқ.

Аҳоли учун бир куб метр совуқ сув нархи 180 сўмдан 190 сўмга, канализация хизматлари 115 сўмдан 155 сўмга қимматлашади.

Ҳисоблагич бўйича тўлов амалга оширишда марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда (иссиқ сувга ҳисоблагич бўлмаганда) 1 метр куб нархи 500 сўм (ҳозирда — 410 сўм), марказлашган иссиқ сув таъминотисиз — 345 сўм (ҳозирда — 295 сўм).

Хусусий сектор уйларида канализация мавжуд бўлганда бир куб метр сув нархи 295 сўмдан 345 сўмга, канализациясиз — 180 сўмдан 190 сўмга оширилади.

Маълумот учун, ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолатларда совуқ сув хизмати бўйича тўловлар белгиланган тарифларга ошиб борувчи 1,5 коэффициентни татбиқ этиш билан амалга оширилади.

Совуқ сув нархлари реестри

Бунгача охирги марта ўтган йилнинг 1 октябрида совуқ сув тарифи 8 фоиз ошганди.

Эслатиб ўтамиз, 15 июлдан Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари ҳам ошади.

Тошкент шаҳрида 15 июлдан иссиқ сув таъминоти ва иситиш тизими хизмати тарифлари ҳам қимматлашади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95642 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46521 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51702 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9337 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20136 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 306 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 142 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 652 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 838 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 534 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар