Россиялик боксчи Александр Поветкин Халқаро бокс федерацияси (IBF) рейтингига қайтди.

Поветкин ўтган йил декабрда WBC йўналиши бўйича вақтинчалик чемпион унвони учун канадалик Бермейн Стиверн билан беллашиши керак эди. Жанг олдидан Поветкиннинг допинг-намуналаридан бири остарин тақиқланган моддасига ижобий натижа бергани маълум бўлган. Шу сабабли март ойида WBC Поветкинни номаълум муддатга четлаштирганини, IBF эса уни бир йил давомида ўз рейтингига қўшмаслигини айтган.

IBF’нинг июлдаги рейтингида Поветкин 13-поғонани эгаллади. Бу версия бўйича жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуа ҳисобланади.