Бухорода қизнинг пулини унга уйланмоқчи бўлган йигит ўмариб кетди

Жамият 06 Июль 2017 21372
Иллюстратив сурат. Фото: Kun.uz

Қоракўл тумани, Хўжакон МФЙда яшовчи, 1994 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан айбланиб ҳозирда Бухоро вилоят ИИБ 3-сонли Тергов ҳибсхонасида сақланаётган Б.Зикиров ҳам ўзининг қилмишлари туфайли маҳбус номини олди.

Турли ўғриликлар содир қилиб, бир неча нафар фуқаронинг жабрланиб қолишига сабабчи бўлганлиги етмагандай, ўзганинг мол-мулкини  очиқдан-очиқ талон-торож қилиб талончилик жиноятига ҳам қўл урганлиги аниқланди. 

Жумладан, маҳбус Б.Зикиров Бухоро шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган, З.Бобоеванинг ишончига кириб, унга уйланишини ваъда қилиб, ундан Бухоро шаҳар Юридик ва маиший хизмат коллежи ва Когон шаҳри ҳудудларида бир неча марта турли-хил муаммоларини ҳал қилишини рўкач қилиб, жами  28.000 АҚШ долларини олиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Зикировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўшимча айб эълон қилинган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19149 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48724 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22419 Ўзбекистон
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 744 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 302 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 605 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар