Чет элда қонуний ишловчи фуқароларнинг онлайн рухсатнома олиши йўлга қўйилади

Жамият 06 Июль 2017 8737

2017 йил 5 июль куни Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон ТИВ вазири Абдулазиз Комилов билан жонли эфирда мулоқот ташкил этилди. 

Очиқ мулоқот давомида АҚШда яшовчи ўзбекистонлик Нодир Зокиров томонидан қуйидагича савол йўлланди:

“2009 йилдан бери Вашингтондаги Жаҳон банкида фаолият юритаман. Чет элда қонуний равишда ишлайдиган кўплаб фуқароларимиз элчихонага келиб ўз биометрик паспортларини алмаштирмоқчи бўлишганида улардан Ўзбекистон Ташқи миграция агентлигининг лицензияси талаб қилинади. Бу лицензияга эга бўлмай туриб, лекин хорижда қонуний асосда ишлаётган фуқаролар учун бу ишни, яъни овир ёки паспорт алиштиришни енгиллаштириш имкони борми?”

Мазкур мурожаатга Ташқи меҳнат миграция агентлиги раҳбари Хўжабаҳлил Асомов жавоб берди: 

“Дарҳақиқат, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилги қарорига мувофиқ, фуқароларимизнинг чет элда ишлаши учун агентликдан лицензия олишлари талаб қилинади. Бироқ чет элда ишлайдиган дипломатлар, маъруза ўқишга борувчи ташкилот ходимлари ҳамда давлат келишувига асосан хорижда ишлайдиган фуқароларимиз бундан мустасно. Эндиликда 2017 йилнинг 3 мартидан бошлаб, лицензия олиш жараёни агентликнинг ўзида ташкил этилиб, ҳужжатни олиш муддати  30 иш кунидан 7 кунга қисқарди”.

Агентлик раҳбарининг қайд этишича, фуқаролардан мазкур жараён бўйича кўп мурожаатлар келиб тушганини инобатга олган ҳолда, ҳозирда лицензия олиш жараёнини онлайн режимга ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда. 

“Бу  борада керакли дастурлар ишлаб чиқилади. Эндиликда фуқароларимиз чет элдан туриб, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан рухсатнома олиш имконига эга бўлишади”, дея қўшимча қилди агентлик раҳбари.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар