Ельцин, Путин ва Медведев ҳаракатланган лимузин сотувга қўйилди

Технология 06 Июль 2017 22401

1995 йилда Германияда конвейрдан чиққан 27 нусхадан биринчиси ҳисобланган Pullman Sonderschutz ноёб зирҳли лимузини Россияда сотувга қўйилди. 1995-2013 йилларда у Россиянинг биринчи рақамли шахсларини ташиган ва Махсус мақсадли гараж (ММГ)да сақланган. Номини ошкор қилишни истамаган автомобиль эгаси, ретро-машиналар коллекционери вакили «Газета.Ru»га шу ҳақида маълумот берди. 

Автомобиль Mercedes-Benz W140 — S-тоифали флагман моделлар серияси базасида қурилган. 33 837 миллион рубль сўралаётган кўк рангли, чарм салонли энг биринчи нусха 6 литрли мотор ва автоматик узатиш коробкаси билан таъминланган. Шунингдек автомобилда антиблок тизими (ABS) ва уч зонали иқлим назорати бор.

"Бу автомобиль 1995 йилда қурилган - энг биринчи нусхаси ўша йилнинг сентябрида Франкфуртдаги автосалонда Mercedes стендида намойиш қилинган. Шундан сўнг унга Германиянинг ўша пайтлаги канцлери Ҳельмут Колнинг назари тушган, - дейди автомобиль эгаси вакили. - Бироқ қандайдир сабабларга кўра, у эксклюзив версиядан воз кечиб, оддийсини танлаган, Pullman Sonderschutz'ни эса ўша вақтлар Россия президенти бўлган Борис Ельцинга тақдим этган. Шу тариқа Pullman Sonderschutz ММГга келади. Кейинроқ бу ерга иккинчи, захира версияси ҳам келтирилган". 

Ельцин 12 йил давомида - 1995 йил охиридан 2007 йилгача (умрининг охирига қадар) Pullman Sonderschutz'дан фойдаланган. 

Шу пайтгача автомобиль ММГ балансида бўлган ва унга ўша ерда хизмат кўрсатилган, шу боис унинг техник ҳолати ва салоннинг ҳолати деярли мукаммал деса ҳам бўлади. 

Ҳукумат тепасига Владимир Путин келгач, илк Pullman Sonderschutz "мерос" сифатида унга ўтди. Бундан ташқари, ундан Дмитрий Медведев ҳам фойдаланган. 

Путин ва Медведев тахминан 2013-2014 йилларга қадар шу лимузинда ҳаракатланишган, шундан сўнг автомобиль "Росимущество" томонидан расмий савдоларда сотилган. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар