Эрдўған: араб давлатларининг талаблари "Қатарнинг давлатчилигига нуқта қўяди"

Жаҳон 06 Июль 2017 8898
Фото: EPA/MICHAEL REYNOLDS / POOL

Бир қатор араб давлатлари томондан Қатарга 13 та талабдан иборат рўйхатнинг тақдим қилиниши "Қатар давлатчилигига нуқта қўяди". Бу ҳақда 6 июлда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди.

Унинг фикрича, "бу каби таклифларнинг қабул қилиниши имконсиздир".

Эрдўған Туркия бундан буёғига ҳам Қатар билан келишувларга амал қилишини таъкидлаб ўтди. "Анқара Доҳа билан тузилган келишувларни ҳурмат қилади ва келишув шартларига амал қилади. Қатар ҳукумати амирликдан турк ҳарбий базасини чиқариш ташаббуси билан чиқмагунча, бундай ташаббус муҳокама қилинмайди. Биз бундай қадамга бормаймиз", деб айтган Эрдўған.   

Бир ой аввал Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар билан дипломатик алоқаларни узганди. Кейинроқ бу 4 та давлат юзага келган инқироздан чиқиш учун 13 талабни белгилаб, бу талаблар рўйхатини Кувайт орқали Қатарга берганлар. Қатарга талабларни бажаришга 10 кун берилган. Бироқ Қатар талабларни бажаришдан бош тортган. Шу сабабли 4 араб давлати Қатарга у сиёсатини ўзгартирмагунча сиёсий ва иқтисодий босим ўтказишни давом эттиришга қарор қилган.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар