GM-Uzbekistan: Нархларнинг ўзгариши автомобиллар савдосига акс таъсир кўрсатмаяпти

Ўзбекистон 06 Июль 2017 48016

GM-Uzbekistan тасарруфидаги Асака автомобиль заводига журналистлар ва блогерларнинг пресс-тури давомида GM-Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов, шунингдек, “Андижон Автотеххизмат” АЖ бош директори Икромиддин Нишонов июнь ойида автомобилларга нарх белгилашда янгилик жорий этилганидан сўнг бу ҳол автомобиллар савдосига салбий таъсир қилмагани, уларнинг пасайишига олиб келмаганини таъкидлашди.

— Автомобиллар савдосига тезкорлик, шаффофлик, қулайлик, автосалон ходимларининг ишга янгича ёндашуви ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда салонимизда пули тўлангач, узоғи билан 1 соат ичида ҳайдаб чиқиб кетилса бўладиган автомобиллар ҳам бор, — деди И.Нишонов. — Шунингдек, мижозларга ҳали келтирилмаган машиналарга электрон навбатга туриш тизимини ҳам жорий қилдик. Мижозлар бирор автомобилга, дейлик, энг харидоргир машиналаримиздан бири ҳисобланувчи “Дамас”га буюртма беришади. Улар билан юристларимиз иштирокида ният келишуви имзолаймиз. Улар ҳали автомобил пулини тўламасдан туриб, навбати яқинлашаётгани ҳақида СМС тарзида хабар олиб туришади.

GM-Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов эса ўтган ойлар ичида реализация қилинган автомобиллар сонини келтириб, вазиятга холис баҳо беришни сўради.

Ички бозорда 2017 йил май ойида 8.900 дона автомобиль савдога чиқарилган бўлса, айрим автомобилларнинг нархларида ўзгаришлар рўй берган июнь ойида бу кўрсаткич 10.519 тага етган.

GM-Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов

Жумладан, хорижга экспорт қилинаётан автомобиллар сонида ҳам ўсиш кўзга ташланмоқда. 2017 йилнинг апрель ойида 1600, май ойида 2300, июнь ойида эса 2500 дан зиёд автомобиль МДҲ ва хорижий давлатларга экспорт қилинган, деди Р.Ражабов.

Унинг айтишича, автомобиллар асосан Россия, Қозоғистон, Украина ва МДҲнинг бошқа давлатлари, Яқин Шарқ ва Африканинг Нигерия, Габон, Ливия каби давлатларига экспорт қилинмоқда.

Ш.Шокиржонов ёзиб олди.

Фото муаллифи Элмурод Эрматов

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар