Кувайтда ҳаво ҳарорати 49 градусгача қизиди. Иссиқ ҳаво сабабли юк машиналаридан бири орқа ғилдираги билан иссиқдан эриб кетган асфальтга ботиб қолган, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали. 

Таъкидланишича, ноодатий иссиқ ҳаво туфайли ҳукумат вафот этганларнинг жанозаларини кечки вақт ўқишга рухсатни сентябргача узайтиришга рухсат берди. Шу чора марҳумларни дафн қилишга ҳам тегишлидир. Баъзи одамлар кундузи иссиқ туфайли дафн маросимида иштирок эта олмаётганларидан шикоят қилмоқдалар.