Германия канцлери Ангела Меркель Гамбургда ўтадиган "Катта йигирматалик" саммитида Россия ва АҚШ президенти Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида воситачилик қилишдан бош тортди. У бу ҳақда 6 июлда журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.    

Меркель бу Украинадаги вазиятни тартибга солишга тааллуқлигини ҳам айтди. "Бизда аниқ позиция мавжуд", деб айтган Меркель. Унинг таъкидлашича, норманд тўртлиги (Германия, Россия, Украина, Франция) АҚШ билан биргаликда ушбу масаланинг ечимини топишга ҳаракат қилмоқда.

"Мен ўз вазифамни воситачиликда эмас, балки муаммони ҳал қилишга улушимни қўшишда кўраман ва бундай улуш айнан норманд формати ҳисобланади", деб айтган Меркель.

Путин ва Трамп Гамбургда 7 июлда учрашадилар. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, бу тўлақонли музокаралар бўлади.

Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилганидек, икки етакчи муҳокама қиладиган мавзулар орасида Украинадаги инқироз, Суриядаги вазиятни ҳал қилиш ва қурол-аслаҳа устидан назорат муаммоси бўлиши мумкин.

Саммитнинг ўзи эса 7-8 июль кунлари бўлиб ўтади.