Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатнинг турли ҳудудларида яшовчи кам таъминланган оилаларга маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Бу каби чора-тадбирлар кенг кўламда олиб борилмоқда.

Ана шундай хайрли ишлардан бири Фарғона вилоятида бўлиб ўтди. 6 июль куни ўтказилган  тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан Фарғона вилоятининг 25 кам таъминланган ногирон аёлига 2-3 хонали қурилаётган янги уй-жой сотиб олиш учун бирламчи бадал беғараз асосда давлат бюджети ҳисобидан қопланади.