Мадриднинг «Реал» клуби «Атлетико» чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандес трансферини расман эълон қилди.

Tribuna.uz сайти берган ёзишича, 19 ёшли француз футболчиси «Реал» билан 6 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Эрнандес 10 июль куни матбуот ва омма олдида таништирилади.

Эслатиб ўтамиз, футболчига шунингдек, «Барселона» ҳам жиддий қизиқиш билдирганди. бироқ Эрнандес 26 миллион евро эвазига «қаймоқранглилар» сафига ўтадиган бўлди.

Ўтган мавсумни Тео «Алавес» сафида ижарада ўтказганди.