Россия банки томондан долларнинг 7  июлга ўрнатилган расмий курси 60,25 рублни ташкил қилмоқда. Курс 60 тийиндан кўпроққа оширилган. Евро эса 71 тийинга оширилиб, 68,38 рублни ташкил қилган.

Москва биржасида доллар маҳаллий вақт билан соат 14:20да 60,07 рубль, евро эса 68,28 рубль турган. 

Рубль нефть нархи ўзгариши ортида кучсизланмоқда. Brent навидаги нефть нархи 48,55 долларни ташкил қилмоқда, 5 июлда савдолар бошланиши вақтида унинг нархи 49,73 доллар турган.

6 июлда Bank of America Merrill Lynch банкининг Россия бўйича бош иқтисодиётчиси Владимир Осаковский 2017 йил охирига келиб доллар 60 рублни, евро 65 рублни ташкил қилишини айтган. 

2 кун аввал эса Райффайзенбанк 3-чорак охирида доллар курси 65 рублгача ошиши ҳақидаги прогнозни чиқарган. "Церих Кэпитал Менеджмент" ҳам кузга келиб доллар 62-65 рублгача қимматлашиши мумкинлигини айтган.