Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон 06 Июль 2017 6617
Фото: © РИА Новости

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берган.

Акорда хабарида айтилишича, Шавкат Мирзиёев қўшни давлат президентини туғилган куни билан табриклаган, унга соғлик, фаровонлик ва олий давлат лавозимида муваффақиятлар тилаган.

Президентлар суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишган ва кун тартибидаги долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашишган.

Шунингдек, бўлажак учрашувлар жадвали ҳам кўриб чиқилган.

Кўпроқ янгиликлар