«Гуанчжоу Эвергранд» ярим ҳимоячиси Паулиньо «Барселона»га ўтмайди. Каталонлар жамоаси ушбу бразилиялик футболчи 20 млн евро тўлашга тайёр эди, аммо «Гуанчжоу Эвергранд» раҳбарияти махсус баёнот бериб, ушбу футболчиси сотилмаслигини маълум қилган.

«Паулиньо 2017 йил январида шартномани узайтирган. У бизнинг узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳамиз учун муҳим футболчи. Шунинг учун махсус баёнот бериб, «Барселона»га Паулиньо бўйича жавобимизни бермоқчи бўлдик. «Барселона»га қизиқиш учун миннатдорчилик билдирамиз», — дейилган Goal томонидан келтирилган баёнотда.

28 ёшли хавбек билан хитойликлар шартномаси 2020 йилга қадар тузилган.