Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқарувчи янги завод қурилиши бошланди

Ўзбекистон 06 Июль 2017 36266
Фото: fb.com/UzAuto

«Жиззах» эркин иқтисодий ҳудудида 6 июлда янги UZBEKISTAN PEUGEOT CITROEN AUTOMOTIVE ишлаб чиқариш мажмуасининг пойдеворига капсулани қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АК хабар бермоқда. 

Ушбу лойиҳа давомида 45 гектарлик ер майдонида "нолдан" бошлаб йилига 16 минг автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси қурилади. Заводни лойиҳалаштириш француз компаниясининг тажрибали муҳандислари билан бирга "Пежо Ситроен" стандартлари ва талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Заводни Европанинг энг юқори стандартлари бўйича ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган жараёни ва сифат назоратини таъминлайдиган замонавий технологик линиялар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Завод қурилиши маҳаллий бош пудратчи томондан франциялик ҳамкорлар назоратида қисқа вақтларда амалга оширилади.    

Янги мажмуанинг ишга туширилиши ва бозорга Европа етакчиси – "Пежо Ситроен"нинг замонавий енгил автомобилларини татбиқ қилиш билан ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга, автомобиль бозори ҳамда йўловчи ва юк ташишлар ўсишига улкан салоҳият мавжуддир.

Аввалроқ маълум қилингандек, 16 май куни "Ўзавтосаноат" АК ва "Пежо Ситроен" концерни ўртасида йўловчи ва юк ташишлар учун мўлжалланган, "Peugeot" ва "Citroën" брендлари остида енгил тижорат автомобилларини тўлиқ цикл бўйича ишлаб чиқарувчи қўшма корхонани яратиш ҳақидаги келишув имзоланган.

"Пежо Ситроен" гуруҳи янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари тақдим қилади ва ходимларни ўқитади. Шунингдек, қўшма корхона режаларига ишлаб чиқаришнинг биринчи йили автомобиллар эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни жалб қилган ҳолда 50 фоиздан кам бўлмаган маҳаллийлаштириш даражасини таъминлаш киради. Бугунги кунда "Ўзавтосаноат"га тегишли 30 га яқин бундай йирик корхона ва 160 дан кўпроқ кичик ва ўрта корхоналар мавжуд.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар