Халқаро футбол иттифоқи ФИФА июнь ойи учун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, жадвалда бир қатор ўзгаришлар кўзга ташланди.

Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси 579 очко тўплаган ҳолда уч поғона пастлаб 65-ўринга тушиб кетди ва Россия терма жамоасини (62-ўрин) олдинга ўтказиб юборди. Аммо терма жамоамиз Осиёнинг 6-жамоаси ўрнини сақлаб қолди. 

Осиёда 7 поғонага кўтарилиб 23-ўринга чиқиб олган Эрон терма жамоаси етакчилик қилаётган бўлса, Австралия 3 поғона юқорилаб (45-ўрин) 2-ўриндан жой олган. Кучли бешликни мос равишда Япония -1, 46-ўрин), Жанубий Корея (-8, 51-ўрин) ва Саудия Арабистони (-8, 61 ўрин) терма жамоалари ташкил қилишмоқда.

Шунингдек жадвалнинг юқори қисмидаги 10та жамоанинг барчасида ўринлар алмашганини кўришимиз мумкин. Конфедерациялар кубогидаги ғалабадан сўнг Германия терма жамоаси 2 поғона юқорилаб, биринчи ўринга чиқиб олган. Бразилия ва Аргентина терма жамоалари эса 2-3 ўринга тушиб кетишган.

ФИФА рейтингининг тўлиқ кўриниши билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.

ФИФА рейтинги, Топ-10

1 (3). Германия
2 (1). Бразилия
3 (2). Аргентина
4 (8). Португалия
5 (9). Швейцария
6 (10). Польша
7 (4). Чили
8 (5). Колумбия
9 (6). Франция
10 (7). Бельгия
...
65 (62). Ўзбекистон