Volvo маркасига эгалик қилувчи Хитойнинг Geely концерни АҚШнинг учар автомобиль ишлаб чиқарувчи Terrafugia компаниясини сотиб олди. Бу ҳақда The Detroit Bureau нашри хабар бермоқда

Айни вақтда дунёда кўплаб компаниялар учар автомобиллар яратиш билан шуғулланади. Улар орасида Словакиянинг AeroMobil ва Германиянинг Carplane каби стартаплари билан биргаликда, Airbus, Toyota ва Uber каби йирик компаниялар бор. 

Бироқ айнан Terrafugia учар автомобиль яратишда ҳаммадан кўпроқ олдинлаб кетишга муваффақ бўлган таниқли компаниялардан бири ҳисобланади. Фирма АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармасининг енгил спорт самолётлари сифатида парвозлар амалга оширишга рухсатини олишга муваффақ бўлган.  

Ҳозир компания Terrafugia TF-X учар автомобили устида ишламоқда. Бу автомобилда 4 та ўриндиқ, вертикал учиш имконияти, йиғилувчи қанотлар, инсон иштирокисиз фавқулодда қўниш функциясига эга автопилот ва техник носозликлар вақтида хавфсиз қўниш учун парашютлар тизими бўлади.

Тахмин қилинишича, машинанинг илк ишчи прототиплари 2019 йилда учишни бошлайди. Унинг серияли варианти эса бундан бир неча йилдан кейин пайдо бўлади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, учар автомобилнинг нархи 300-400 долларни ташкил қилади.