«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан клуб раҳбариятидан ярим ҳимоячи Хамес Родригес бўйича таклифларни ўрганишни сўради. AS нашри хабар беришича, франциялик ушбу мутахассис колумбиялик футболчини таркибда кўришни истамаяпти.

Бундан аввалги хабарларда «Манчестер Юнайтед» ушбу 25 ёшли хавбекка 80 миллион евро тўлашга тайёрлиги айтилганди. Родригеснинг ўзи ҳам «Реал»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози. 

Испания чемпионатининг якунланган мавсумида у атига 13 марта бошланғич таркибда майдонга тушди (жами 22 ўйин). У бу ўйинларда 8 гол урган ва 6 голга узатма берган.

Родригес «Реал»га 2014 йили «Монако»дан 80 миллион еврога олиб келинганди. Ўтган вақт ичида у мадридликлар жамоаси учун 110 ўйин ўтказиб, жами 36 гол урган.