Жоржияда пичоқ билан ўлдирилган 4 боланинг жасади топилди

Жамият 06 Июль 2017 5746
© AFP 2017 / Brendan Smialowski

АҚШнинг шарқий қисмидаги Жоржия штатида, Гуиннетт округи ҳудудида 4 бола ва бир эркак сўйиб кетилган ҳолатда топилди. Бу ҳақда WSB-TV телеканали полицияга асосланган ҳолда хабар берган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Атланта шаҳри яқинидаги ҳудудда жойлашган уйдан жасадларни топган. Яна бир бола тиғли қуролдан оғир жароҳатланган ҳолда топилиб, шифохонага етказилган.

Полиция ўлдирилган болаларнинг онасини қўлга олган. Айнан у қотиллик содир этгани гумон қилинмоқда.

Кўпроқ янгиликлар