Асад кетиши шарт эмас — АҚШ Сурия бўйича янги режа тайёрлади

Жаҳон 07 Июль 2017 27067
Фото: Reuters

АҚШ президенти маъмурияти Сурия масаласи бўйича янгича ёндашувни кўриб чиқмоқда ва бундан кейин Башар Асад мамлакат президентлигидан кетишини талаб қилмоқчи эмас. Бу ҳақда Оқ уй ва Конгрессдаги манбаларига таянган ҳолда The Daily Beast портали маълум қилди.

Хабарга кўра, бу қадам АҚШнинг Суриядаги инқирозни ҳал қилиш бўйича янги стратегия доирасидадир. Шунингдек, Америка ҳукумати Сурияда Москва таклифига кўра хавфсизлик зоналари яратилиши ҳамда мамлакат ҳудудида Россия ҳарбий полицияси бўлишига рози. 

Янги стратегиянинг асосий мақсади ИШИДни узил-кесил йўқ қилиш ва унга ҳудудларни қайтариб олиш учун имконият қолдирмаслик ҳисобланиши айтилмоқда. Бироқ АҚШ ИШИДдан тортиб олинган ҳудудлар назоратини Сурия расмийларига эмас, коалиция қўллаб-қувватлаётган мухолифатга, «Сурия Демократик кучлари»га топширишни мўлжаллаган. 

Қайд этилишича, бу борадаги музокаралар Москва ва Вашингтон томонидан бир неча ойдан буён муҳокама этилиб келинмоқда. Бу лойиҳа АҚШ Давлат департаменти раҳбари Рекс Тиллерсон томонидан ишлаб чиқилганди.

6 июль куни Тиллерсон АҚШ ва Россия президентлари учрашувида муҳокама қилинадиган мавзулар қаторида Сурия Араб Республикасидаги вазият ҳам бўлиши ҳақида айтиб ўтганди.

Мазкур режа Ҳамбургдаги G20 саммити доирасидаги АҚШ ва Россия томонлари учрашувида тақдим этилиши кутилмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Ҳамбургда бугун учрашув ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар