Янги трансфер эртаги: Лукаку янги жамоаси учун АҚШда тиббий кўрикдан ўтади

Спорт 07 Июль 2017 6315

«Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку барибир фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттирадиган кўринади. 

The Guardian нашри берган хабарга кўра, футболчи янги жамоасига ўтиш олдидан АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг клуб билан янги битим имзолайди.

Бельгиялик футболчи ҳозирда Калифорния штатида «МЮ» футболчиси Поль Погба билан биргаликда таътилда бўлиб турибди. Лукаку жума куни ортга қайтиши лозим эди. Бироқ, эндиликда унда Лос-Анжелесдаёқ Жозе Моуриньо жамоаси сафига қўшилиш имконияти юзага келди. «МЮ» АҚШга якшанба куни йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 24 ёшли футболчини сотиб олиш учун энг асосий даъвогар сифатида Англиянинг бошқа бир жамоаси «Челси» эътироф этилаётганди.

Бу икки футболчининг агенти битта – Мино Райола

Агар Лукаку трансфери амалга ошадиган бўлса, бу «МЮ»нинг мавсумлар оралиғида «Бенфика»дан харид қилинган ҳимоячи Виктор Линделёфдан кейинги иккинчи хариди бўлади. Жамоа швециялик ҳимоячи учун 35 миллион евро тўлаганди.

Жозе Моуриньо бундан ташқари жамоага яна бир марказий яримҳимоячи ва бир нафар вингер сотиб олишни режалаштирмоқда.

«Манчестер Юнайтед» 2016/17 йилги мавсум давомида рақиблар дарвозасига 54та гол кирита олди холос. Бу дастлабки етти ўринни эгаллаган жамоалар ичида энг ёмон кўрсаткич бўлди. ТОП-3ликка кирган жамоаларнинг барчаси 80дан ортиқ голлар киритишганди.

«МЮ»нинг мавсумдаги тўпурари Златан Ибраҳимович бўлганди. Швециялик ҳужумчи 28 учрашувда 17 голга муаллифлик қилган. Ромелу Лукаку эса 37 учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 25 марта ишғол қилган ва тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар