БМТда ядро қуролини бутунлай тақиқлаш бўйича ўтган анжуман иштирокчилари якуний қарорга келишди: мазкур масалада конвенция қабул қилинди.

Ҳужжатга 122 мамлакат ёқлаб овоз берди. Бир вакил қарши бўлди, яна бири эса бетараф қолди. 

Конвенция матнига кўра, ҳужжат имзолаш учун 2017 йилнинг 20 сентябрь куни очилади. Конвенция уни камида 50 мамлакат ратификация қилгач, кучга киради.