Бокс: Ўзбекистон вакиллари ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Спорт 07 Июль 2017 15314
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, финал баҳсларига ўзбекистонлик боксчилардан 8 нафари чиққанди.

Ҳал қилувчи баҳсларда уларнинг беш нафари ғалаба қозониб, Осиё чемпиони номига сазовор бўлишган.

Маълум қилинишича, Самандар Холмуродов (-49 кг.), Фаррух Илҳомов (-69 кг.), Ражаббой Отаназаров (-75 кг.), Профсор Роримша (-91 кг) ва Лазизбек Муллажонов (+91 кг.) финал беллашувларида ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, ёшлар ўртасида Осиё чемпион бўлишган.

Абдумалик Ҳалаков (-52 кг.), Билолбек Мирзараҳимов (-64 кг.) ва Тимур Эргашев (-81 кг.) кумуш медаллар билан чекланишган. Шунингдек -60 кг. вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров бронза медали билан тақдирланган.

Натижада ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 10та вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчилардан тўққиз нафари совриндорлар сафидан жой олишди ва Ўзбекистон терма жамоаси 5та олтин, 3та кумуш ва битта бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида 23та мамлакат орасида биринчи ўринни эгаллади.

Шу ўринда бир маълумот, Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Бангкокдаги Осиё чемпионатида -91 кг вазн тоифасида ҳимоя қилган Профсор Роримша хусусида ижтимоий тармоқларда турли мулоҳазалар билдирилмоқда. Гўёки, Рио Олимпия ўйинларида Озарбойжон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган кубалик Лоренсо Сотомайор каби Роримша ҳам Ўзбекистон терма жамоаси таркибига легионер сифатида жалб этилган деган фикрлар ҳам янграмоқда. 

Миллий олимпия қўмитаси вазиятга аниқлик киритиб ўтган.

«Биринчидан, спортнинг бокс турида Ўзбекистон ҳеч қандай легионерлар хизматига муҳтож эмас, чунки боксда Ўзбекистон нафақат Осиёда, балки жаҳонда етакчи мамлакатлардан саналади. Буни сўнгги йилларда қайд этилаётган натижалар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Сўнгги икки йилни оладиган бўлсак Рио-2016 Олимпия ўйинларида ҳам, Тошкентда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам, бугун Таиландда якунига етган ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатида ҳам Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Иккинчидан, Профсор Роримша асли бухоролик Гуландом Рахматова ва АҚШ фуқароси Рорумеша Ибрагим Суведининг фарзанди бўлиб, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. 1999 йилнинг 24 январида туғилган. Боксдаги биринчи устози Улуғбек Қиличев. Ҳозирда ҳам ушбу мураббий қўл остида Бухорода шуғулланиб келмоқда. Бугунги ғалабасига қадар Профсор Роримша шунингдек, 2015 йилда Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин, худди шу йили Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритган. Энди ўз шахсий коллекциясига ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медалани ҳам қўшиб қўйди.

Биз яқин келажакда Профсордан энди миллий терма жамоа таркибида, катталар ўртасидаги нуфузли мусобқаларда ҳам ана шундай муҳим ғалабаларни кутиб қоламиз ва ишонамизки, у ҳали узоқ вақт давомида жаҳонинг энг йирик спорт ареналарида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қила олади», дейилган МОҚ маълумотида.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар