Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси номи маълум

Спорт 07 Июль 2017 19742

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Россиянинг «Ростов» клубида давом эттиради. Бу ҳақда Tribuna.uz'га вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.

Олдинроқ Россиянинг «Известия» нашри Шомуродовнинг «Краснодар»га ўтаётгани ҳақида хабар тарқатганди. Унга кўра, футболчи краснодарликлар жамоаси ҳужумчиси Фёдор Смолов ўрнини эгаллаши лозим эди. Аммо «Бунёдкор» мутасаддилари ва мураббийлар билан яқин алоқада экани айтиладиган ОФК собиқ комиссари Алишер Никимбаев бу маълумотни инкор қилиб чиқди.

«Шомуродовнинг кейинги жамоаси аниқ. Аммо бу «Краснодар» эмас. РФПЛ жамоаси, лекин бошқа жамоа», дея ёзган Никимбаев ўз твиттерида.

Шомуродовнинг «Ростов» билан тузадиган шартномаси шартлари очиқ қолмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, мавсум якунлангач, «Ростов»ни маълум муддат бошқарган Қурбон Бердиев ва асосий таркибнинг деярли барча етакчилари тарк этишди. Жумладан жамоанинг асосий ҳужумчилари Сардор Ўзмун ва Дмитрий Полознинг бошқа жамоага ўтиб кетиши натижада ростовликлар ҳужумчи амплуасига футболчи қидиришаётганди. Шомуродов клубни тарк этган футболчилар ўрнини босиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар