Россияда яшовчи қирғизистонлик эркак тинмай йиғлаган икки яшар ўғлини ўлдиргани учун етти йил қамоқ жазосига тайинланди. Бу ҳақда Россия нашрлари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Россиянинг Тюмень шаҳри суди ўз боласини ўлгунча калтаклаган Қирғизистон фуқароси устидан ҳукм ўқиган. Воқеалар ривожи шуни кўрсатмоқдаки, 2017 йилнинг февраль ойида 26 яшар эркак тинчланишни истамаган икки яшар ўғлини уриб ўлдириб қўйган.

Орадан бир неча кун ўтгач, бола шифохонага ётқизилади ва ўша ерда миясининг ёпиқ жароҳат олгани сабаб вафот этади.

Суд эркакни қасддан оғир жисмоний зарар етказиш ва бепарволик сабаб жабрланувчининг ўлимида айбдор деб топиб, унга етти йил қамоқ жазоси тайинлаган.